Ўзбекистонга тўрт ойда 3,1 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган

Сақлаш
11:05 / 05.05.2023 1267 0

Ўзбекистонга 2023 йил январь—апрель ойларида 3,1 миллиард долларлик пул ўтказмалари кириб келган.

 

Марказий банк хабар беришича, пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 20,8 фоизга ошган. Жумладан, дастлабки 3 ойдаги пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан баланд кўрсаткичларда бўлган бўлсада, апрель ойида 763 миллион долларлик пул ўтказмалари келиб тушган ва бу ўтган йилнинг апрелига нисбатан деярли 30 фоизга камроқ деганидир.

 

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов бунга изоҳ берар экан, йил бошидан бери Россия рубли 1,4 фоизга қадрсизланганини, бу Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг ҳам камайишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Бундан ташқари, январь—апрель ойларида банкларнинг аҳолидан валюта хариди ва аҳолига валюта сотуви ўртасидаги ижобий тафовут ярим миллиард долларга тенг бўлди. Бунда, аҳолининг валюта сотуви 3,3 миллиард долларни ва аҳолининг валюта хариди 2,8 миллиард долларни ташкил қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси