3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни

Сақлаш
11:05 / 03.05.2023 894 0

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.

 

1991 йил 3 май куни Намибияда мустақил ва плюралистик Африка матбуотини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Виндхук декларацияси имзоланган. Ушбу сана Жаҳон матбуоти эркинлиги куни деб эълон қилинган. Мазкур декларацияда баён этилган матбуот эркинлигини таъминлашга доир талаблар БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йилда шу сананинг таъсис этилишига туртки бўлган.

 

1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясида 3 май санасини «Жаҳон матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилиш ва шу кунда Жаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган.

 

Ҳар йили шу кун муносабати билан БМТ дунё давлатларидаги матбуот эркинлиги ҳисоботини эълон қилади. БМТнинг таълим, фан ва маданият ишлари бўйича ташкилоти (UNESKO) эса шу кунда дунё журналистлари орасидан ўзининг долзарб мақолалари билан матбуотда чиқиш қилган бир нафар журналистни махсус мукофот билан тақдирлайди. Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат. Бу мукофот 1997 йилда колумбиялик журналист Гилермо Кано ўлдирилиши ортидан жорий қилинган. 2021 йилда ушбу мукофотни филиппинлик Мария Ресса қўлга киритган.

 

Жаҳон матбуоти эркинлиги куни бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ҳар йили нишонланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси