Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Сақлаш
09:04 / 19.04.2023 1005 0

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди.

 

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

 

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

 

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

 

Кодекснинг 131, 132, ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

 

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

 

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

 

Қонун 2023-йил 1-майдан эътиборан кучга киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси