Ўзбекистонда муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайди

Сақлаш
15:04 / 10.04.2023 1015 0

Марказий банк Ўзбекистонда 2023 йил январ–март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 триллион сўмга камайгани ҳақида хабар берди.

 

Инфографика: Марказий банк

 

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 3 ойи давомида 1000 сўмлик (1 январ ҳолати бўйича умумий нақд пулларга нисбатан 0,9 фоизни ташкил этган бўлса, 1 апрел ҳолатига кўра 0,4 фоиз бўлган) , 5000 сўмлик (1 январ — 6,5 фоиз, 1 апрел — 5,9 фоиз), 10 000 сўмлик пуллар (1 январ — 9,4 фоиз, 1 апрел — 8,1 фоиз) улуши камайган.

 

Йирик пуллар улуши эса ортиб бормоқда: 100 000 сўмлик 41,6 фоиздан 42,5 фоизга, 200 000 сўмлик 11,5 фоиздан 13,5 фоизга, 20 000 сўмлик 2,4 фоиздан 2,8 фоизга.

 

Катта пуллардан фақат 50 000 сўмлик улуши йил бошидан бери камайган — 1,5 фоизга.

 

Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони камайган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси