Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси унинг 14 ойлик импорт харажатларини қоплашга етарли

Сақлаш
16:04 / 07.04.2023 1540 0

Жаҳон банки томонидан олиб борилган ўрганишларга кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти пул ўтказмалари, истеъмол ва экспорт ҳажмининг ўсиши ҳисобига 5,7 фоизга ўсди.

 

2022 йилда олтиндан ташқари ҳисобланган экспорт ҳажми 21 фоизга (АҚШ долларида) ошган. Бу, ўз ўрнида, Россияга экспортнинг кескин ўсиши (52 фоиз) билан кўп жиҳатдан боғлиқ.

 

Давлат буджети даромадларининг ошиши ҳисобига буджет тақчиллиги 2021 йилдаги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6,1 фоиздан 2022 йилда 4,2 фоизга қисқарди. Ўтган йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ресурслар 14 ой давомида импорт харажатларини қоплаш учун етарли.

 

Озиқ-овқат, ёқилғи ва транспорт харажатларининг ошиши декабрь ойида инфлясияни 12,3 фоизга кўтарди. 2022 йилда миллий валюта АҚШ долларига нисбатан номинал 3,8 фоизга қадрсизланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси