Сарҳисоб: Навоийда “Маънавият фестивали” ўз ниҳоясига етди

Сақлаш
19:04 / 02.04.2023 1097 0

Навоий вилояти маҳаллаларида ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда “Халқчил Конституцияси билан халқчил давлат сари” шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда “Маънавият фестивали” ўтказилди.

 

Фестивал доирасида Республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари ижодкорлар, маданият ва санъат вакиллари иштирокида ташкилот ва идоралар, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида “Маърифат соат” лари ўтказилди.

 

 

Аҳоли орасида инсонийлик қадриятларини тарғиб қилиш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ногиронлар, онкология, гематология касалликлари билан даволанаётганлар ҳолидан хабар олишга қаратилган “Меҳр-мурувват ва саҳоват” ҳамда “Инсон қадри” лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлсада ўз истеъдоди, интилишлари билан ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган ёшлар, махсус мактаб интернатларида даволанаётган беморлар ҳолидан ҳабар олиниб, китоблар жамланмаси ҳамда ўқув қуроллари туҳфа қилинди. Шунингдек, вилоятдаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олиниб, озиқ-овқат жамланмалари ҳамда китоблар тақдим этилди.

 

Лойиҳа доирасида “Меҳр-мурувват ва саховат” лойиҳаси Навоий шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кўриш имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган нурли маскан мактаб-интернатида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан у ерда таълим олаётган болажонларга ўқув қуроллари ҳамда  эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тарғиботига бағишлаб “Халқчил Конституцияси билан халқчил давлат сари” шиори остида Зарафшон шаҳрида 4 та, Ғозғон шаҳрида 2 та, Учқудуқ туманида 4 та, Томди туманида 4 та, Конимех туманида 3 та, Қизилтепа туманида 4 та, Кармана туманида 4 та маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

 

Тарғибот тадбирларида сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлар хусусида сўз юритди.

 

Шунингдек, аҳолига кўтаринкилик улашиш мақсадида республикадан келган таниқли санъаткорлар ҳамда маҳаллий хонандалар ижросида куй-қўшиқлар куйланиб, иштирокчиларга юқори кайфият улашилди.

 

 

Тадбирлар Навоий шаҳар ҳамда Нурота, Хатирчи, Навбаҳор туманларида ҳам давом этди.

 

Навоий шаҳрида 4 та сектор кесимида бўлиб ўтган тадбирларнинг биринчи манзили Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида ташкил этилди. Унда сектордаги мавжуд барча маҳалла аҳолиси ва ёшлар қамраб олинди.

 

Шундан сўнг, Навоий давлат педагогика институти ҳовлисида ҳамда  шаҳардаги 8-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий, маданий тадбирларда республика “Маърифат” тарғиботчилари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлар тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида маънавий-маърифий соҳа вакиллари ҳамда жойлардаги тарғиботчилар фаолиятини намунали ташкил этишга қаратилган “Зиёлилар форуми” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.

 

Форум доирасида вилоятдаги 25 нафар “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Жумладан, тумандаги 3-, 4-, мактаблари фаоллар зали ҳамда “Истиқлол” МФЙ биносида бўлиб ўтган тадбирларда “Амир Темур”, “Оқмачит”, “Истиқлол” МФЙлари аҳолиси қамраб олинди.

 

Хатирчи туманида фестивал доирасида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тарғиботига бағишлаб “Халқчил Конституцияси билан халқчил давлат сари” шиори остида 3 та (“Тамабаҳрин”, “Қорача”, “Олмазор” МФЙ ларда) маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил этилди.

 

Навбаҳор туманида худди шундай маънавий-маърифий тадбирлар 10-, 16-, 23- умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда туман маданият уйида ташкил қилинди. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси