Аҳоли хонадонларидан мактабларгача: Фарғонадаги Маънавият фестивали қандай якунланди?

Сақлаш
17:04 / 02.04.2023 923 0

Фарғона вилоятида 1 апрель куни “Маънавият фестивали”нинг сўнгги кунида Сўх, Фарғона, Риштон, Тошлоқ, Ёзёвон, Ўзбекистон, Учкўприк ва Данғара туманларида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

 

Жумладан, Фарғона  тумани Водил МФЙ  жойлашган Маданият уйида янгиланаётган Конституцияни қабул қилиш бўйича умумхалқ референдуми арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилди.

 

 

Тошлоқ тумани Найман МФЙ маданият марказида “Маънавият фестивали” доирасидаги тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда 350 нафар аҳоли қамраб олинди.

 

“Маънавият фестивали”нинг навбатдаги манзили Заркент МФЙда жойлашган касб-ҳунар мактаби бўлди. Тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда маҳаллий ижодкорлар, фаоллар томонидан йиғилганлар учун тадбир мавзуси юзасидан очиқ мулоқот ва бадиий кеча ташкил этилди.

 

Ўзбекистон тумани бўйлаб йўлга чиққан маънавият карвони Тагоб МФЙ 6-умумтаълим мактаби  томон етиб борди. Мазкур тадбир барчага манзур келди. Тадбирда 400 нафардан зиёд тумандаги ижтимоий дафтардаги турувчилар, ёшлар ва маҳалла фаоллари қамраб олинди.

 

Шунингдек, туманидаги Қумбости МФЙ 45-мактаб Маънавият фестивали давом эттирилди. Тадбирга тумандаги ижтимоий дафтардаги турувчилар, ёшлар ва маҳалла фаоллари жалб этилди.

 

 

Ўзбекистон туманидаги “Маънавият фестивали”ни Яккатут МФЙ 39-мактабда тадбир якунлаб берди.

 

“Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида Сўх туманидаги Соҳибкор МФЙ 27-умумий ўрта талим мактабида “Маънавият фестивали” доирасида яна бир тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 500 нафардан зиёд аҳолини қамараб олган тадбир барчага бирдек манзур бўлди.

 

Маърифат карвонининг кейинги манзили Истиқлол МФЙ ҳудудидаги маданият уйида бўлди. Тадбирда 400 нафар аҳоли қамраб олинди.

 

Сўх туманидаги фестивал Хушёр МФЙ ҳудудидаги маданият марказида давом эттирилди. Тарғиботчилдар гуруҳи ҳамда маҳаллий санъаткорлар томонидан бадиий кеча ташкил этилди.

 

Тарғибот гуруҳи аъзолари Сўх тумани Қизилқиёқ МФЙ ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда меҳмон бўлди. Ушбу ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан самимий суҳбат қилинди.

 

 

Шунингдек, Тул, Қалача ва Ғазнов маҳаллла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган хонадонларга ташриф буюрилиб, уларга совғалар тақдим қилинди.

 

Сўх туманидаги тарғибот тадбирларида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Турғун Бекназаров ҳамда Дилфуза Раҳимова, шунингдек, маҳаллий шоир ва санъаткорлар иштирок этди.

 

Риштон туманидаги Янги йўл МФЙ маданият марказида “Маънавият фестивали” доирасидаги тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда
400 нафардан зиёд маҳалла фаоллари ҳамда ўқитувчилар, харбийлар иштирок этди.

 

Учкўприк тумани Бегобод МФЙ худудидаги 2-сонли касб ҳунар мактабида “Маънавият фестивали” бўлиб ўтди.

 

Учкўприк туманидаги Учкўприк МФЙ худудидаги туман ҳокимлик биносининг фаоллар залида “Маънавият фестивали” бўлиб ўтди. Тадбирга тумандаги ижтимоий дафтардаги турувчи аҳоли қатлами, шунингдек, ёшлар ва маҳалла фаоллари қамраб олинди. Юқори кайфиятда ўтган тарғибот тадбирлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

 

Шунингдек, туманидаги Тошкентлигузар МФЙ худудидаги “Булоқлибоғ” сиҳатгоҳи ҳам “Маънавият фестивали” доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга тумандаги аҳоли вакиллари, ёшлар, хотин-қизлар таклиф этилди. Юқори кайфиятда ўтган тарғибот тадбирлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

 

Данғара тумани Катта Турк МФЙда жойлашган  маданият марказида маданият ва санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, соҳирнафас санъаткорлар  иштирокида “Маънавият фестивали” тадбир ташкил этилди.

 

Шунингдек, туманидаги “Маънавият фестивали” Телиминг МФЙ жойлашган  маҳалла фуқаролар йиғини гузарида давом этди. Мазкур тадбирда тумандаги ижтимоий дафтарларда турувчи ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари қамраб олинди.

 

Ёзёвон туманидаги Қорасоқол МФЙ худудида жойлашган “Қорисоқийота” зиёратгоҳида 300 нафар аҳоли вакиллари қатнашди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси