Дунёдаги энг машҳур санъат асари сунъий интеллект ёрдамида ўзгартирилди

Сақлаш
16:03 / 28.03.2023 864 0

Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб бутун дунёга машҳур «Мона Лиза» сурати беш асрдан кўпроқ вақтдан бери ўз яратилиш тарихини сир сақлаб келмоқда.

 

Рассом суратни ҳатто сафар-саёҳатлари пайтида ҳам ундан ажралмаган ҳолда 15 йил мобайнида чизган.

 

«Midjourney» компанияси «Жаконда» бошқа минтақаларда ҳаёт кечирганида, асар қанчалик ўзгача бўлиши мумкинлиги устида сунъий интеллект ёрдамида тажрибалар ўтказди.

 

«Мона Лиза» сурати 1503-1506 йиллар оралиғида чизилган.

 

Тарихда таниқли итальян рассоми Жоржо Вазари суратда флоренциялик ипак савдогарининг рафиқаси «Лиза дел Жаконда» тасвирланганлиги ҳақида гапириб ўтган, аммо ҳанузгача унинг ким эканлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

 

Ҳозирги кунда сурат Париждаги Лувр музейининг машҳур асарлар қаторига жойлаштирилган

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси