Сурхондарёда “Миллий қадриятлар – миллат маънавиятининг кўзгуси” мавзусида тадбир ўтказилди

Сақлаш
15:03 / 25.03.2023 1988 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан Шўрчи туманидаги 44-сонли умумтаълим мактабида “Миллий қадриятлар ойлиги” доирасида “Миллий қадриятлар – миллат маънавиятининг кўзгуси” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

 

Тадбирда туманнинг турли ҳудудларидан келган ҳунармандлар томонидан ташкил қилинган миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва миллий халқ ўйинлари намойиши билан бошланди.

 

 

Тадбир иштирокчиларига миллий қадриятларимизнинг энг қадимий турларидан ҳисобланган эгарсозлик анжомлари, дўмбира ясаш сир-асрорлари, чанқовуз, ип йигириш, ўзбек миллий каштачилиги, ўзбек аёлларининг чеварликлари билан тикилган сўзана, зардевор, дўппи, ўзбек кашталарининг ноёблиги ва гўзаллиги, унинг безак-нақшлари ва техник усулларининг кўплиги ва қадимлиги ушбу санъатнинг бой анъаналари, ҳунармандчилик маҳсулотларининг тикиш сир-асрорлари юзасидан маълумотлар берилди.

 

 

Ўқувчи-ёшлар томонидан куйланган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда, олис маҳаллаларда мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси