Тошкент шаҳридан тарихий кўза топилди

Сақлаш
16:03 / 16.03.2023 3050 0

Тошкент шаҳар прокуратураси ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги маданий мерос объектларини мониторинг қилиш жараёнида тарихий кўза топилди.

 

Мазкур ёдгорлик Тошкент вилоятидан (Қибрай туманининг бир қисми) Тошкент шаҳрига (Яшнобод туманига) ўтиш қисмида жойлашган «Тўқай тепа» археологик ёдгорлигидан топилган.

 

Кўза ўлчамлари – баландлиги 80, диаметри 188 сантиметр. Эътиборли томони, кўза яхши ҳолатда сақланиб қолинган. Топилма белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон давлат тарихи музейига топширилган.

 

Ҳозирда музей илмий ходимлари томонидан ушбу тарихий топилманинг ясалган даври аниқланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси