Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Сақлаш
17:03 / 15.03.2023 839 0

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

 

Унга кўра, долларнинг расмий курси 3,56 сўмга ошиб, 11 449,60 сўмни ташкил қилди. Евро 35,12 сўмга пастлаб, 12 225,88 сўм бўлди. Рубл 0,86 сўмга тушиб, 151,23 сўм бўлди.

 

Фото: Марказий банк

 

Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 11 446,04 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубл курси ҳам ошганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси