«Қўшинлар мадҳияси», «Энг жанговар қўшиқ» ҳамда «Энг жанговар чақириқ ва шиор» танловлари ғолиблари тақдирланди

Сақлаш
15:03 / 11.03.2023 1301 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан «Юксак жанговар руҳ – аскарнинг енгилмас кучи, армиянинг қудратидир!» шиори остида ўтказилган «Қўшинлар мадҳияси», «Энг жанговар қўшиқ» ҳамда «Энг жанговар чақириқ ва шиор» танловлари ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

 

Унда Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур танловларнинг ҳудудий босқичи 2022 йилнинг октябрь-декабрь ойида ўтказилди ва унда жами 1178 нафар ҳарбий хизматчилар, ҳаваскор ва профессионал ижодкорлар янги ижод намуналари билан иштирок этди.

 

Танловнинг Республика босқичи 2023 йилнинг 10-11 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида бўлиб ўтди. Унда танловларнинг ҳудудий босқичида ғолиб бўлган жами 80 нафар иштирокчи қатнашди.

 

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра «Энг жанговар қўшиқ» ҳамда «Энг жанговар чақириқ ва шиор» танловида 1, 2, 3- ўрин ғолиблари аниқланиб, муносиб тақдирланди. Шунингдек, «Қўшинлар мадҳияси» танлови «Мотоўқчи қўшинлари», «Танкчилар қўшинлари», «Ҳаво-десант қўшинлари», «Артиллерия қўшинлари», «Ҳарбий ҳаво кучлари», «Махсус операция кучлари», «Разведка қўшинлари», «Алоқа қўшинлари», «Қоровул қўшинлари» ҳамда «Чегара қўшинлари» йўналишларида бир нафардан иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, ғолиб ижрочилар сафида қўшиқ матни муаллифи ҳамда бастакорлари ҳам тақдирланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси