Янгиерда «Ниҳол» ёшлар театр студияси фаолияти йўлга қўйилди

Сақлаш
12:03 / 10.03.2023 866 0

Янгиер шаҳрида «Ниҳол» ёшлар театр студияси фаолияти ташкил этилди.

 

6 март куни оммага илк спектакль намойиш этилди. Саид Аҳмад қаламига тегишли «Уфқ» романи «Ниҳол» театри ижодкорлари томонидан «Зириллама томонларда» деб номланган спектаклини оммага намойиш этишди.

 

Томошабинлар учун ҳавола этилган саҳна кўриниши оилани мустаҳкамлаш, унинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фарзандларни тўғри тарбиялаш каби муҳим масалаларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, барчада катта таассурот қолдирди.

 

 

 

 

Театр Янгиер шаҳар ҳокимининг 11 январь кунидаги Янгиер шаҳар Маданият бўлими қошида «Ниҳол» ёшлар театр студияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги фармойишига асосланиб ташкил этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси