Шоир ва журналист Акмал Тошев вафот этди

Сақлаш
12:03 / 09.03.2023 1071 0

Истеъдодли шоир ва журналист Акмал Тошев (Акмал Тош) вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фозил Фарҳод маълум қилди.

 

Акмал Тошев – 1985 йил 6 апрелда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқтош қишлоғида туғилган. 1992-2003 йиллар қишлоқдаги 41-умумтаълим мактабида ўқиди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида бакалавр йўнилишини (2004-2008), магистратура босқичини (2011-2013) тамомлади.

 

У бадиий ижод билан шуғулланди. Қатор марказий газета ва журналларда шеърлари чоп этилган. «Моҳият лаҳзалари» (2008), «Фариштали кунлар» (2011) номли шеърий тўпламлари нашр этилган. «Қашқадарё баёзи» (2007), «Ёшлар китоби» (2008) ҳамда «Олтин кўприк» (2010) алманахларига шеърлари киритилган.

 

Шу кунгача «Инсон ва қонун газетаси» ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» журнали бирлашган таҳририятида бош мутахассис вазифасида ишлаб келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси