Денов туманида милодий I-II асрларга тегишли хум идиш топилди

Сақлаш
10:03 / 03.03.2023 1662 0

2023 йил 2 март куни Денов тумани «Қорабоғ» маҳалласида яшовчи фуқаро Баҳром Абдумўминов ариқ қазиш жараёнида катта ҳажмли сопол хум топгани тўғрисида Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига хабар қилди, деб хабар беради Маданий мерос агентлиги.

 

Қайд этилишича, хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш ва реставрация қилиш мақсадида Термиз археология музейи ҳамда Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, музейга олиб келинган.

 

 

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хум милодий I-II асрларга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда. Олимлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилаётгани қўшимча қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси