Навоий вилоятидаги тарихий обида деворларига ёзиб кетилган уятли сўзлар ўчирилди

Сақлаш
18:02 / 27.02.2023 926 0

Навоий вилояти Работи Малик тарихий обидаси деворларига уятли сўзлар ёзиб кетилгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлганди.

 

Маданий мерос агентлиги ёзувлар агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан ўчирилганини маълум қилди ва фуқароларни тарихга оид обидалар, тасвирлар ва археологик объектларни асрашга чақирди.

 

«Маданий мерос агентлиги барча юртдошларимизни тарихимизга оид обидалар, тасвирлар ва археологик объектларни асрашга чақиради. Унутманг, аждодларимиздан қолган бу меросдан авлодларимиз ҳам баҳраманд бўлиши лозим», — дейилади агентлик мурожаатида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси