Туркияда яна зилзила содир бўлди. Бу сафар 5,6 магнитудали

Сақлаш
17:02 / 27.02.2023 959 0

Туркиянинг шарқидаги Малатя вилоятида 27 февраль куни 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

 

Туркия Табиий офатларни бошқариш бошқармасининг хабар беришича, зилзила эпицентри Ешилюрт аҳоли пункти ҳудудида, 7 километр чуқурликда бўлган. Зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган. Ҳозиргача камида 22 та бино вайрон бўлган.

 

Қайд этилишича, Малатя вилояти 6 февраль кунги даҳшатли зилзилалардан жабр кўрган ўнта ҳудуддан бири ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 44 мингдан ошган.

 

Зилзила талафотлари акс этган видеоларни бу ерда кўриш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси