Сурхондарёда Маънавият ва маърифат масканлари сони 10 тага етди

Сақлаш
10:02 / 22.02.2023 893 0

Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди.



Масканнинг очилишида Бандихон тумани ҳокими, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари сўзга чиқиб, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш каби ишлар хусусида сўз юритди.



Янги очилган ушбу масканда ходимлар хонаси, замонавий кутубхона, турли тўгараклар хонаси ташкил этилган бўлиб, яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқишида хизмат қилади.



«Маънавият ва маърифат масканларида яратилган бу каби шароитлар ҳудудларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини янада яхшилашда, аҳоли вакиллари хусусан, ёшлар ўртасида, миллий ғурур, миллий ифтихор ва дахлдорлик туйғусини янада кучайтиришда ва маънавий-маърифий ишлар тизимини доимий мувофиқлаштиришда муҳим ўрин тутади» дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Н.Раҳматуллаева.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси