Туркияда яна кучли зилзила содир бўлди

Сақлаш
10:02 / 21.02.2023 953 0

Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида иккита янги зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Анадолу ахборот агентлиги ҳукумат қошидаги Табиий офатларни бошқариш ва олдини олиш бошқармаси (АФАД)га таяниб.

 

6,4 магнитудали биринчи силкиниш маҳаллий вақт билан 20:04 да, иккинчи — 5,8 магнитудалиси 20:07 да қайд этилган.

 

Зилзила эпицентри мос равишда Дефне ва Самандаг вилоятларида жойлашган. Чуқурлик 16,7 км ва 7 км. Табиий офат қўшни вилоятларда ҳам сезилган.

 

Денгиз сатҳининг 50 см га кўтарилиши хавфи туфайли аҳолига шикастланган биноларга яқинлашмаслик ва қирғоқ бўйларидан узоқроқ туриш тавсия қилинди.

 

Туркия ИИВ маълумотига кўра, янги зилзилалар оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 213 киши жароҳат олди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси