Энди Қозоғистонда ҳар бир фуқарога туғилган вақт ҳисоб варақаси очилади ва у миллий бойликлардан келадиган пуллар ҳисобидан тўлдирилади

Сақлаш
09:02 / 15.02.2023 762 0

Қозоғистон фуқаролари туғилганда ҳисоб рақамларини очиш дастурини ишга туширади. Ҳисоб варақ туғилганда автоматик равишда очилади ва ҳар йили табиий ресурсларни қазиб олишдан олинган маблағлар ҳисобидан тўлдирилади. Вояга этганидан кейин улар уй-жой ёки таълимга сарфланиши мумкин.



«Болалар миллий жамғармаси» лойиҳаси доирасидаги жамғарма ҳисоб рақамлари бола туғилгандан сўнг дарҳол автоматик тарзда очилади, деб маълум қилди Қозоғистон молия вазири ўринбосари Даурен Темирбеков.



Шахсий ҳисоб варақлар учун маблағлар Қозоғистон Миллий жамғармаси, 2001 йилдан бери мавжуд бўлган ва товар-хомашё секторидан тўлдириладиган давлат фондидан тушади. Худди шундай модель Норвегия давлат пенсия жамғармаси томонидан қўлланилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси