COVID-19 яқин келажакда мавсумий касалликка айланиши мумкин

Сақлаш
17:08 / 10.08.2021 724 0

Британиялик олим COVID яқин келажакда оддий мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини прогноз қилмоқда. Шарқий Aнглия университети профессори Пол Хантер СAРС-CоВ-2 яқин 5 йилда коронавирус ва унинг барча штаммлари енгил формада ўтувчи оддий шамоллашга айланади.

Профессори Пол Хантер ўз фикрини "Spectator" журналидаги мақоласида баён қилар экан, SARS-CоV-2 вируси бутунлай йўқолмаслиги ва бошқа вируслар сингари ҳар беш йилда бир марта пайдо бўлиши мумкин. Хантернинг сўзларига кўра, ваксинация вирус тарқалишини камайтиради, гарчи инфекциядан бутунлай ҳимоя қила олмаса-да, беморларга касалхонада оғир аҳволда ётиш ва ўлимдан сақланиш имконини беради.

Унинг таъкидлашича, коронавирус штаммлари мавсумий характерга эга ва қишда энг юқори чўққига чиқади. Шунинг учун ҳам бу грипп билан ўхшаш вазият бўлади деб тахмин қилиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси