Туркияда оддий ҳамшира зилзила вақти бемор болаларни қутқариб қолди (видео)

Сақлаш
16:02 / 13.02.2023 1018 0

Туркиядаги зилзила вақтида Газиантепдаги касалхонада олинган тасвирлар барчани ҳайратга солди. Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа фалокат вақти қочиш ўрнига касал болаларни қутқаришга уринган ҳамшира тасвирланган видеоларни улашди.

 

Тасвирларда зилзила бошлангандаёқ ҳамшира палатага югуриб келиб, болаларни қучоқлаб бинодан олиб чиқаётганини кўриш мумкин.

 

«Эрталаб соат 4:00 лар атрофида тез ёрдам бўлимига бордим. Ер силкинаётганини ҳис қилганимда «Бўлимдаги болаларим» деганимни эслайман фақат. Ўша вазиятда совуққон бўлишга ҳаракат қилдим. Силкиниш бироз енгиллашганини сезгач, уларни хавфсиз ерга олиб чиқиш учун шошилдим. Уларни қутқара олмасам ҳам ёнларида бўлардим. Чунки бўлимдаги болалар касал эди, доимо текшириб турардим уларни. Болалар аввал Худога, кейин бизга омонат. Нима бўлишидан қатъи назар улар билан бирга бўлишимиз керак», — деди Шайма маҳаллий нашрларга воқеа ҳақида сўзларкан.

 

«Зилзила содир бўлган ҳудудда ишлаётган дўстларим ва ҳамкасбларимдан Аллоҳ рози бўлсин. Уларнинг қурбонликлари мен қилган ишлардан кўра каттароқдир. Мен эса одамларга инсонийликни кўрсата олганимиздан бахтиёрман», — деди у яна.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси