Германияда машҳур Мунгстенер кўприги сайёҳлар учун қайта очилди

Сақлаш
15:08 / 10.08.2021 764 0


Мунгстен кўприги — саноат меъморчилигининг баланд ва ноёб ёдгорлиги ҳисобланади. У сайёҳлар учун эшикларини очди. Германиянинг энг баланд темир йўл кўприги Мунгстенер Брюк иккита шаҳар — Солинген ва Ремшед ҳудудларини боғлайди.  

Кўприкнинг илк кўриниши. 1897 йил. Манба: dw.com



Дюсселдорф шаҳрига яқин очиқ конструкция кузатув майдонига кўтарилишни истаган ҳар бир киши махсус темир бош кийими ва камар билан ҳимояланади.  Маршрут Вуппер дарёсидан тахминан 100 метр баландликдаги майдонга олиб боради. Кузатув майдонига декабр ва январдан ташқари барча ойларда чиқиш мумкин.  Қишнинг икки ойида ҳаваскор алпинистлар учун кўприк таъмирлаш ишлари сабабли ёпилади. Шуниси эътиборлики, кўприкка чиқишга катталарга ҳам, болаларга ҳам рухсат берилган.

Манба: dw.com



"Deutsche Welle" нашри ушбу ноёб пўлат кўприк фотогалереясини эълон қилди.

Манба: dw.com

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси