Маҳаллий тадбиркорлар учун Amazon.com платформасидан фойдаланишга мўлжалланган ўзбекча қўлланма ишлаб чиқилди

Сақлаш
12:08 / 06.08.2021 771 0


Эндиликда маҳаллий тадбиркорлар ҳам электрон савдоларда ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига эга. Савдо-саноат палатаси мутаҳассислари томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида илк бор ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.

Қўлланма икки қисимдан иборат бўлиб, биринчи қисм платформанинг имкониятлари, унда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш шартлари каби мавзуларда маълумотлар бериб ўтилган. Иккинчи қисми эса Amazon.com электрон савдо платформасида сотувчи сифатида рўйҳатдан ўтиш, платформанинг мавжуд тарифлари, маълумотларни киритиш тартиби, зарур хужжатлар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтилган.

Тез кунда платформада савдо-сотиқ жараёнларини кенгайтириш ва тўғри йўлга қўйиш ҳақидаги қўлланмани тақдим этамиз, дейилади ССП хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси