Қирғизистон Таълим вазири 110 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинди

Сақлаш
12:09 / 29.09.2022 685 0

Қирғизистон Таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев йирик миқдорда пора олганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, маҳаллий ОАВ хабар берди.

 

«Ўта йирик миқдорда пора ундириш факти бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида Қирғизистон республикаси таълим ва фан вазири А.Б. қўлга олинди», — дейилади Қирғизистон ИИВ хабарида.

 

Вазирликнинг аниқлик киритишича, Алмазбек Бейшеналиев хорижлик талабаларнинг Қирғизистондаги олий ўқув юртларида ўқиши учун улардан 110 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтда жиноят устида ушланган.

 

Вазирлик жиноят иши бўйича кейинги тергов натижаларидан келиб чиқиб батафсил маълумот берилишини таъкидлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси