Раҳмат сизга, меҳрибон бегоналар – яхшилик қилиш учун супермен бўлиш шартмаслигини исботловчи суратлар


Сақлаш
17:02 / 18.02.2022 1068 0

 

Кўпинча кимгадир қувонч бахш этиш ёки ҳатто қутқариш учун  суперқаҳрамон, бой одам ёки юлдуз бўлиш шарт эмас. Аксарият хайрли ишларни бошқа одамлар муаммоларига бефарқ бўлмаган ва ўзида борини бошқалар билан баҳам кўришга тайёр бўлган оддий одамлар қилади. Биз бугун эътиборингизга ана шундай оддий инсонлардан яхшилик кўрган кишиларнинг ҳикояларини ҳавола этамиз.

 

 «Сентябрь ойидан бери ишсизман. Сўнгги чақамгача сарфлаганим учун Рождествода қизимни қандай хурсанд қилишни билмас эдим. Аммо кейин қўшним эшикни тақиллатди...»

 

«Яқинда расм чизишни бошладим. Норвегиялик нотаниш киши менга расмларимни сотиб олмоқчилиги ҳақида хат йўллади. Аммо суратларни юбориш деярли имконсиз бўлиб чиқди. Шундан сўнг у «Ҳечқиси йўқ. Ҳисоб рақамингизни юборасизми? Мен сизга ижод билан шуғулланишингиз учун пул юбормоқчиман», деди. Ва 10 000 рубль юборди. Ўшанда худди ақлдан озгандек, қувонч билан бутун уйни бошимга кўтариб бақирардим.  Сўнг бўёқ, мўйқалам ва қоғозларга буюртма бердим. Мен энди ўзимга ишона бошладим».

 

Яхшилик қилиш учун миллионлар керак эмас. Эрталабдан буён такси ҳайдарканман, кредитни қандай тўлаш ҳақида ўйлардим. Кайфиятим яхши эмасди. Навбатдаги буюртмани олиш учун манзилга борганимда кекса онахон қўлимга невараси унутган туфли солинган пакетга қўшиб, битта олма ва иккита мандарин узатди. Майин овозда «еб олгин, ўғлим», деди. Олмани ер эканман, худди кредитларим тўлангандек хотиржамлик туйдим. Йўл-йўлакай ширинликлар сотиб олдим ва уларни одамларга тарқатишни ўйладим. Ҳозир ҳаммаси яхши.

 

«Фарзандли бўлдим, 35 см сочимни кесиб, хайрияга топширдим»

 

 

«Яқинда эҳтиёжимиздан бироз кўпроқ даромад ола бошладим. Мен ҳамиша  бошқаларга ёрдамлашиш ҳақида ўйлардим, хотиним ҳам бу ғояни қўллаб-қувватлади. Биз болалар учун ўттизта совға сотиб олдик ва уларнинг баъзиларини аллақачон тарқатишга ҳам улгурдик».

 

«Қурилишда ишлайман. Хўжайин уйимизга олиб кетишимиз учун ушбу егуликларни  келтирди. Байрам учун ажойиб совға бўлди

 

«Ташқарида -20 даража совуқ эди. Мен қўлқопсиз уйга қайтаётган эдим ва буни менга мутлақо нотаниш одам берди. Бундай беминнат совға кунимни гўзаллаштирди».

 

 

«Эрим кетиб қолганида ўғлим 4 ёшда эди. Топган пулим овқатга зўрға етарди, болам улғаяр, лекин кийишига ҳеч вақо йўқ эди. Хонадон эгаси бизга иккита пакет бераркан, кийимлар эски, лекин яроқли ҳолатда эканини айтиб, олишимни сўради.  Ва у бизни қутқарди... Ҳозир яхши пул топаман ва  муҳтож  болаларга бағараз ҳадялар тарқатаман.

 

 

«Ўтган жумада оғир кунни бошдан кечирдим. Дўкондан чиқаётганимда  супермаркетнинг  икки нафар ходими кўнглимни кўтариш учун текинга гуллар беришди. Гуллар ҳали ҳам чиройли кўринмоқда. Раҳмат сизга, меҳрибон бегоналар!»

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси