Маънавият – энг қудратли куч


Сақлаш
19:01 / 26.01.2022 677 0

Ҳозиргина Президентимизнинг видеоселектор йиғилишида яна бир карра маънавият масаласига тўхталиб ўтганликлари биз маънавият ходимлари олдига катта масъулият юклади.

 

Замон ривожланмоқда, одамлар ҳар дақиқа янги ахборотлар билан танишмоқда. Ислоҳотларнинг замирида маънавият масаласи энг асосий рол ўйнаётгани, маънавият жамият ҳаётининг том маънода руҳи ва жонига айланаётгани ҳаёт ҳақиқатидир.

 

Президентимиз селекторда “Маънавият – жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевордир. Бу пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, халқимиз ҳам, давлатимиз ҳам шунча кучли бўлади”, деб таъкидлади.

 

Дарҳақиқат, шу вақтга қадар юртбошимизнинг “Ҳар бир нуроний – беш ёшга мураббий”, “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий”, “Тарбияда танаффус бўлмайди” деган ўнлаб тамойилларни илгари сурганликлари, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” бош миллий ғоямиз атрофида бутун халқимизни янада жипслаштириш масаласи ҳар қачонгидан-да муҳимроқ эканлигини англаш қийин эмас.

 

Мамлакат раҳбарининг “Кимки маънавият масаласи – бу фақат Маънавият ва маърифат маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши деб ўйласа, хато қилади” деган қатъий фикрлари барчамизни нафақат руҳлантириб юборди, балки кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди, шунингдек, масъулият ва жавобгарликни елкамизга олишимизда катта туртки бўлди.

 

Давлатимиз раҳбари йиғилиш давомида Стратегиянинг маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш йўналиши бўйича мамлакатда мавжуд 12 мингдан зиёд кутубхона имкониятларидан фойдаланиб, китобхонликни оммалаштириш масаласини алоҳида таъкидлади.

 

Шундан келиб чиқиб, Сирдарёда илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга ошираётган ишларимизни янада такомиллаштиришимиз зарурлигини англаб етдик.

 

Муроджон Ҳайитов,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

 Сирдарё вилояти бўлими раҳбари

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси