Ислоҳотлар ва уларнинг тезкор натижалари ўз самарасини бермоқда


Сақлаш
10:01 / 09.01.2023 500 0

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотларни мамлакат тараққиётига хизмат кўрсатаётган барча соҳалардаги туб ўзгаришлар ва ижобий натижаларда кўрмоқдамиз.

 

Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар содир бўлаётган ҳозирги шароитда Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаати муҳим аҳамият касб этиш билан бир қаторда унинг асосий мазмун моҳияти, биринчи ўринда инсон қадрини улуғлашга қаратилгани эътирофга сазовордир. 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим», деб ном берилиши эса юртимизда барча ислоҳотлар замири «Инсон қадри учун» деган тамойилга асосланишини яна бир бор исботланди.

 

Мурожаатномада келтирилган устувор йўналишлар, долзарб вазифалар ва ташаббусларни амалга оширишда, албатта, юртимиз фуқароларини бирдамлиги ва фидокорона меҳнати жуда зарур.

 

Бугунги Ўзбекистон жаҳон аренасида ўзига хос мавқейига эга давлатга айланди. Ислоҳотлар ва уларнинг тезкор натижалари ўз самарасини бермоқда. Лекин ҳали амалга ошириладиган вазифалар кўп ва Президентимиз бу вазифаларнинг ечимини Мурожаатномада аниқ белгилаб берди.

 

Хусусан, Президентимиз Мурожаатномада Ўзбекистон музейлари фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, ҳозирда Франциянинг Лувр музейидаги «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма давом этаётганини таъкидлади.

 

Дарҳақиқат, бу ҳам маданият соҳасидаги ислоҳотлар натижаси ва музейларга очилган имкониятларнинг биринчи қадами десак муболаға бўлмайди. Кўргазмада ҳозирги Ўзбекистоннинг ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистоннинг 16 та музейидан 138 дона осори-атиқа намойиш этилди.

 

Франциядаги машҳур Лувр музейида шу кунларда давом этаётган ушбу кўргазма ўзбек халқининг жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида дунёда ўз мавқейига эга бўлган давлатлардан бири эканлигини тарихий артефактлар асосида намойиш қилмоқда. Аждодларимизнинг илм-фан соҳасидаги ютуқлари, шаҳарсозлик анъаналари, меъморий обидалари, маҳобатли санъат асарлари, ирригация тизими ва ҳунармандчилик соҳаларининг дурдона асарлари ташрифчилар эътирофига сазовор бўлмоқда.

 

Ҳукуматимизнинг Ўзбекистон музейларига муносабат ва эътибор туфайли тарихда биринчи марта шундай оламшумул аҳамиятга эга кўргазма очилди. Бу анъана, албатта, давом этади.

 

Жаннат ИСМОИЛОВА, тарих фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси