Siyosat
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан, Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фармонга кўра, Русланбек Қуролтоевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар Олимжон Давлатов Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори лавозимида фаолият олиб борган.
Sport
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
112958
Jamiyat
95650
Jamiyat
92611
Jamiyat
76865
Jamiyat
//
Izoh yo‘q