Биласизми?
Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг нумизматика фонди хазиналаридан бири Темурийлар даврига оид 3000 та мис тангадир, у Андижондаги Бобосаъдин мозоридан топилган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Археология институти илмий ходими Б. Абдулғозиеванинг ўрганишлари давомида улар орасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари – Бухоро, Қарши, Самарқанд, Термиз, Шаҳрисабз, Шоҳрухия, шунингдек, Андижонда ҳам чиқарилган тангалар борлиги маълум бўлди. Бу эса Андижоннинг ўз зарбхонаси бўлгани ҳақидаги тахминни тасдиқлайди.
Бу даврнинг мис тангалари ўлчами ва оғирлиги, демак, қиймати бўйича ҳам ҳар хил бўлган. Пул айланмасининг тезлигини эса тангаларнинг эскиргани, баъзан бутунлай ўчиб кетган ёзувларига қараб баҳолай оламиз.
ХV асрда бир мис динор олтита майда мис тангага тенг ҳисобланган, 20 та мис динорни эса битта кумуш тангага алмаштиришган. Ўша даврдаги айрим савдо-сотиқ ҳужжатларида майда танга – “бир пул” деб эслатиб ўтилган. Халқда ҳалигача “Бу одамнинг ваъдаси бир пулга қиммат” ёки “Режаланмаган иш сариқ чақага арзимайди” каби иборалар учраб туради.
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қомус
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қомус
//
Изоҳ йўқ