Баёнқулихон мақбарасининг кошинлари Гамбург музейига қандай бориб қолган?


Сақлаш
11:10 / 06.10.2026 0 101

Германиянинг Гамбург шаҳридаги Санъат ва ҳунармандчилик музейида бир вақтлар Баёнқулихоннинг Бухородаги мақбарасини безаб турган ўймакор, сирланган терракотанинг 71 та бўлаги бор. 

 

Қайд этилишича, мазкур кошинларни Гамбург музейининг асосчиси ва биринчи мудири Юстус Бринкманн 1895 йили Парижда санъат асарлари сотувчиси Зигфрид Бинг шарофати билан қўлга киритган.

 

Кошинларнинг халқаро бозорга чиқиши эса 1894 йили юз берган ер қимирлаши мақбарага қаттиқ шикаст етказиши оқибати билан боғлиқ бўлиб, батумилик савдогар М. Яхтажян уларни Виктория ва Альберт музейи (Лондон)га таклиф қилган. Музей уларнинг бир қисмини сотиб олади. Ўз ўрнида Гамбург музейи ҳам кошинларнинг анча катта тўпламини харид қилган. Бўлакларнинг қолгани эса турли музейлар тўпламларига тарқаб кетган.

 

.Чингизхоннинг 25-авлоди Баёнқулихон унча кўп ҳукм сурган эмас. Унинг Бухорода қад кўтарган мақбараси тўлалигича – ички ва ташқи томонларидан сирланган кошин билан қопланганди. Улардаги мураккаб бўртма усул ва мавзуларнинг хилма-хиллигидан келиб чиқиб, умумий кўринишни мўғуллар ва темурийлар салтанатлари усуллари ўртасидаги вақтга тўғри келувчи оралиқ босқичга оид, деб ҳисобласа бўлади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:11 / 16.11.2026 0 26
Ё отинг чиқсин, ё ўтинг чиқсин



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 18051
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7388
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 7060
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6307
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5883
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5734
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5495
Ўзбекистон тарихи

//