Куни иримга қолган илм


Сақлаш
17:09 / 11.09.2026 0 85

Одам боласи бамисоли ғишт – куйган сайин пишиб, тобланиб боради.

 

Оқил инсон дунёга мослашади, ақлсиз кимса дунёни ўзига мосламоққа уринади. Таассуфки, тараққиёт ғилдираги кўпинча ақлсизларга боғлиқ. Биз қуш мисоли осмонларда парвоз қилишни уддаладик, балиқ каби сув остига шўнғишни ўзлаштирдик – ер юзида одамга ўхшаб яшашни ўрганолмадик, холос.

 

Матбуот шундай матоҳки, велосипеддан йиқилиш нимаю тамаддун ҳалокати нима – унга ҳеч фарқи йўқ.

 

Бу дунё ишламай пул топсам дейдиган шоввозлару косаси оқармаса ҳам умр бўйи тер тўкишга тайёр овсарлардан иборат.

 

Қаерда нимани гапиришни ўргандингизми – демак, улғайибсиз; қаерда сукут сақлашни билиб олдингизми – демак, ақлингиз кирибди.

 

Тарихдан олиш мумкин бўлган ягона сабоқ шуки, одамзод ўтмишдан ҳеч қандай хулоса чиқармайди.

 

Унутманг, сотиб олиш мумкин бўлган нарсаки бор – қадрсизланади.

 

Озодлик бу – масъулият. Аксар кўпчиликнинг эркинликдан чўчиши боиси шу.

 

Дали-девонагина ўлимини яқинлаштираётган санани байрам деб нишонлайди.

 

Ёлғизликка чидаш ва ундан ҳатто завқ ола билиш ҳам жасоратдир.

 

Одам боласи шарт-шароитдан ёзғиргани ёзғирган. Йўқ, излаган имкон топади; тополмаса, уни ўзи яратади. Ана шундай инсонгина бу дунёда мудом музаффар!

 

Илм-фаннинг куни ирим-сиримга қолса, уни хурофотга айлантиради-қўяди.

 

Зарбангизга жавоб қайтармаган одамдан эҳтиёт бўлинг: у сизни ўлақолса кечирмайди, ўзининг кечирилишига ҳам қўймайди.

 

Замонавий жамият учун ахлоқсиз бир фақир аёлдан кўра эътиқодсиз бой хавфлироқдир.

 

Дардингизни тўкмоқчимисиз, аввал ишонч ҳосил қилинг: “идиш”нинг таги тешикмасмикан?

 

Бугун одамлар чуқурроқ ўйлаш, мулоҳаза қилишдан мосуво, ҳамма нарсага енгил-елпи, юзаки қарайди. Юрак амрига бўйсуниб эмас, пулнинг изи-измида кун кўради.

 

Некбин одам орзуларига, бадбин одам ўз бошига етади.

 

Гўшт емасангиз ажалингиздан беш кун бурун ўласиз, дея менга маломат қилган дўхтирларнинг бари аллақачон асфаласофилинга равона бўлган-кетган.

 

Одам боласи ўзига сира алоқаси бўлмаган ишларга бурун суқиб юришга мойил.

 

Сохта билим жоҳилликдан хавфлироқ.

 

Рус тилидан Шоҳсанам РЎЗИМАТ қизи таржимаси

 

“Тафаккур” журнали, 2026 йил 2-сон.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 176
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 190
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 177
“Ўктам”нинг этимологияси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17530
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7235
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6961
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6219
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5791
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5630
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5360
Ўзбекистон тарихи

//