Япония хазинасидаги Марказий Осиё излари ҳақида биласизми?


Сақлаш
09:08 / 25.08.2026 0 107

Япониянинг Нара префектурасида жойлашган Тодайдзи ибодатхонаси император Сёмунинг истагига кўра, VIII асрнинг ўрталарида қурилган. Император вафотидан сўнг кўп ўтмай, у қадрлаган буюмлар Сёсо ("асосий хазина", "асосий бойликлар") деб номланган Тодайдзи ибодатхонасига берилади.

 

Сёсоин хазинасида матолар тўплами ҳам мавжуд ва уларнинг бир қисми Тан Хитойида, бошқалари Японияда ишлаб чиқарилган. Бир қанча газламалар эса, эҳтимол, Буюк ипак йўли йўналиши бўйича олиб келинган тўқимачилик маҳсулотларига тақлид қилиб тайёрланган.

 

Жониворлар расмини чизиш, улар қушлар бўладими ёки дарахт тагида турган ҳайвонларми, қадимдан Ғарбий Осиё, айниқса сосонийлар Эрони ва Марказий Осиёда кенг тарқалган. Негаки дарахтлар оламни англаш, уларнинг остида турган жониворлар эса уларнинг қўриқчилари маъноларини англатган. 

Сёсоин хазинасида бу турдаги расмлар туширилган катта миқдордаги пардалар сақланмоқда. Пардаларда тасвирланган суратлар бир-биридан фарқ қилади. 

 

Дарахт остида турган қўй тасвири туширилган пардага хитсузи ки рокети-no byobu (рокети (рокетсу) услубида ишланган дарахт остидаги қўй) деб ном берилган. Парданинг четига сиёҳ билан: "Тенпёсёхо 3 йилининг 10 ойи" (751 йил) деб ёзилган. 

 

Ёзувга қараганда, ушбу парда VIII асрда мавжуд бўлган деҳқонларга солинадиган ўлпон – тё ёки ё ўрнида олинган. Унда тасвирланган қўйнинг шохлари катта гажаксимон бўлиб, бу ҳолат уни Япония қўйларига мансуб бўлмаганидан далолат беради. Балки бу сурат ғарб матоларида шундай расмни кўрган одамнинг буюртмасига кўра ишланган бўлиши мумкин.

 

Эътиборга молик яна бир парда бўлиб, улардан бирида дарахт остида турган фил (рокети техникаси услубида: dzokiroketi no byobu) тасвирланган бўлса, иккинчисида дарахт тагида турган қирғий сурати акс эттирилган (рокети техникаси услубида: отёрокети – no byobu). 

 

Таъкидлаш жоизки, дарахт остида фил тасвири туширилган расм умрида ҳеч қачон филни кўрмаган инсон томонидан чизилгани яққол кўриниб турибди. Мисол учун, хартумнинг учи ва оёқлари кейинроқ чизилган ва узунлиги ўзгартирилган. Тасвирдаги бу каби ҳолатлар шундан далолат берадики, Японияга турли мамлакатлардан маълумотлар келиб турган ва бу унинг санъатига таъсир кўрсатган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 86
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 176
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 190
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 177
“Ўктам”нинг этимологияси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17530
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7235
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6961
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6219
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5791
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5630
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5360
Ўзбекистон тарихи

//