Шотландиянинг Глазго шаҳрида Бухоро амирлиги ўзбек сўзаналарининг кичик тўплами сақланади. Улар шотландиялик тадбиркор Уилям Баррелл томонидан шаҳарга совға қилинганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Бу ўзига хос кашталар Бухоро амирлиги каштадўзлик санъатининг асри тимсолидир, зеро, улар ҳунармандчилик тижоратлашувидан анча олдин пахта матолари тўқимачилиги пайдо бўлиши ва анилин билан бўялган ипак толалари кенг тарқалишигача бўлган даврда тикилган.
Уилям Баррелл (1861 – 1958) Глазгодаги савдо кемалари эгаси бўлган. У Миср, Месопотамия ва Ўрта ер денгизидаги қадимий артефактлар, Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Хитойдаги ислом санъати буюмлари, Европадаги аср ва Уйғониш даври санъати намуналарини ҳамда Ғарбнинг замонавий санъат предметларини ўз ичига олган санъат асарларининг ажойиб коллекциясини тўплаган.
Уилям ўз тўплами буюмларини Глазгода жойлашган биринчи уйи Грейт-Вестерн Террас 8 ҳамда Бервикширдаги Хаттон қасридаги ҳовлисида ҳам йиғиб юрган. Хаттон қасридаги интерьер фотосуратларида ерга тўшалган форс гиламлари тўплами, Европа мебелининг тарихий буюмлари, деворларида осилган XV ва XVI асрларга оид Европа гобелен гиламлари, ётоқхонадаги каравотларда чойшабдек ёпилган ўзбек сўзаналарини кўриш мумкин.
Баррелл харид қилган матолар орасида 11 та ўзбек сўзаналари алоҳида ажралиб туради. Келинлар сепи учун пахта матосига меҳр билан тикилган ушбу ипак кашталарини Баррелл 1925 йилда харид қилган. Улар унинг бутун умри давомида Хаттон қасрида ҳашаматли чойшаблар сифатида фойдаланилган. Бу гуруҳга 8 та деворга осиладиган бутун сўзаналар, 2 та ярим ўлчамли ним сўзана ва битта рўйжо (никоҳ кечаси чойшаби) киради.
Ўз даврининг аксарият Европа коллекционерлари сингари Уилям ҳам ушбу кашталарни юқори сифатли қўл меҳнати, гўзал нақшлари ва ранглар уйғунлиги учун юксак қадрлаган.
Биласизми?
Ҳикмат
Ҳикмат
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қомус
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қомус
//
Изоҳ йўқ