Энг қиммат ширинлик


Сақлаш
16:07 / 23.07.2026 0 131

90-йиллар кўпчилик оилалар учун оғир келган эди. Мустақилликка энди эришган даврларимиз, озиқ-овқат танқислигидан зиёда ойлик тушиши қийин. 70 йил Москвага қарам бўлган ўлка ва корхоналар янги даврда ҳали ўз йўлини топиб кетмаган. Ва айнан ўша пайтда чет элдан, асосан Туркиядан турли сақич, ширинлик ва бананлар кириб кела бошлаган. Қишлоқ болалари нафақат бу ширинликларнинг қадоғини сақлаб қўйишни, бир-бирига азза-базза мақтанишни ҳам канда қилмайди.

 

Онам ўқитувчи бўлиб ишлайди. Колхозда тракторчи бўлиб ишлаган ўгай отам эса ишсиз. 3 бола еб-ичиши ва кийиши керак.  Уйга  ширинлик нари турсин, оқ ун кирса ўзимизни бойдек ҳис қиламиз.  “Ёғ ва ун бўлса, оч қолмаймиз” деган ёзилмаган қонун бор. Уйга гўшт кирмай қўйганига анча бўлган. Бундай ширинликларнинг қадоғини ўртоқларимнинг китоблари орқасида кўраман ва тамшаниб қўяман.

 

Онамнинг сумкаси

 

У доим мени ўзига тортган. “Сумкамни ковлама, деб неча марта айтай сенга” деган койишни минг маротаба эшитган бўлсам-да, ҳар гал онамнинг сирли ифор таратган сумкаси мени ўзига чорлайверарди. “Қараб кўр, бугун балки бир нарса олгандир аянг” дерди у доим. “Кел, доим титкилайсан-ку, аянг сезмайди, менда бир нарсалар яшириб қўйилган. Ва мен яна бу алдовга енгилиб сумкани титкилашга тушардим. Ўқувчилар дафтари, кўзойнак, ручка, қалам. Ўқитувчи қуроллари. Ҳар гал ҳафсалам пир бўлса-да, эртаси куни яна айни ишни такрорлардим. Ва буни нафақат мен, балки укаларим ҳам бир-биримиздан яширган кўйи қилардик.

 

Бир кун кечки овқатни биргаликда еб бўлгач, ҳеч кутилмаганда онам:
Сумкамни олиб кел, деб қолди.

 

Ҳали титиб улгурмаганим боис югуриб бориб сумкани олиб келдим. Онам ичидан шоколадли вафли чиқарди. Қизил, устига сариқ, қизил ёзувлар билан ülker Çikolatali gofret деб ёзилган. 1 дона.


Секин очди ва унинг ҳиди худди дунёни тутиб кетгандек бўлди. Пичоқ билан 4 бўлакка бўлди. Ўзига жуда кичик парча қолдирди. Бу шундай катта бахт эдики, дунёга сиғмасдим. Бир томондан нафсим қитиқлар, бошқа томондан кейинги ойгача пулимиз етмай қолишидан хавотир ичимни эзарди.

Ая, қанча экан? – дедим ҳамон ютқиниб.

5 сўм.

 

5 сўм биттагина шоколадли вафли учун қиммат эди. Бир дона тандир нон 8 сўм эди ўшанда.

 

Сен уни ўйлама, эртага Худо пошшо, деди онам.

 

3 бола вафли қоғозини топ-тоза қилиб ялтиратиб яладиг-у, кейин ким бу қадоқни китоби орқасига қўйиб синфдошлари олдида мақтанишини талашдик. Ва бу имконият яна аразчи укамга берилди. Ора-сира онам бу вафлидан бир дона олиб келадиган ва тўртовимиз бўлиб ейдиган бўлдик. Ҳар гал, ҳеч истисносиз бу шоколадли вафли мени айнан ўша қишлоқ уйимизга, пичоқ билан 4 бўлакка бўлинган ва 1 бўлаги бошқаларидан кичикроқ бўлган дастурхон бошига, ҳали ёш онам, ҳали кичик укаларим ёнига олиб кетади.
Ўша пайтлар бир куни пулимиз кўўп бўлиб
, ҳар биримизга биттадан шоколадли вафли ола олишимизни орзу қилганларимизни ёдга солади.

 

Бугун бу шоколаддан 6 дона олдим. Ва ўтирдим-у, ўша кичик қиз Мадина бўлиб бир бутун шоколадни паққос туширдим. Ҳар сафар бу вафлини кўрганимда шу ишни қиламан-у, аммо ичимдаги армон кетмайди. Чунки ортиқ 4 киши бўлиб бир дастурхон бошида тўпланолмаймиз ва ўша пайтлар орзу қилганимиздек, ҳар биримиз биттадан шоколад олиб ея олмаймиз.

 

Мадина ЗАРИФ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 117
Ғурурдан баланд меҳр

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 110
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 143
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 140
Ҳадаҳа



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17223
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7129
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6891
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6164
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5722
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5569
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5232
Ўзбекистон тарихи

//