YouTubeдаги лавҳада Абу Райҳон Беруний мангу қўним топган жой кўрсатилди. Даҳонинг очиқ майдондаги кўримсизгина, қаровсиз қабри Афғонистоннинг Ғазни вилоятида экан. Шу ҳудудда яшовчи афғон чол мухбир билан суҳбатда кўнгилни хира қиладиган бир гапни айтиб қолди: “Аввалги замонларда Беруний қабри ғишт девор билан ўралган эди. Кейин одамлар деворни бузиб, ғиштларини ташиб кетди. Оқибатда мақбара шундай хароб аҳволга тушиб қолди”.
Қарангки, ғафлат уйқусидаги кимсалар дунёни уйғотган алломанинг қабрини талаб кетган экан!
Бу жиззахлик бир одам ҳикоя қилиб берган бошқа воқеани эсимга солди. Бу жой – сел йўли... Бир вақтлар шу ерда селга қарши каттагина дамба қурилади. Кўп йиллар сел келмайди. Одамлар қурилма тупроғидан ғишт қуйиб сота бошлайди. Тез орада дамбадан асар ҳам қолмайди, у шапалоқдай-шапалоқдай ғиштларга айланиб, ғойиб бўлади. Ғиштлардан шу атрофдаги аҳоли уй-иморат қуради. Бир неча йилдан сўнг кучли ёғингарчилик бўлади. Сел шу даражада катта эдики, ўша уйларни оқизиб кетади...
Даҳо қабридаги талончиликнинг оқибати ҳам шундай бўлади. Қайлардадир маънавиятни, маърифатни сел босади. Ҳолбуки, кўзга кўринадиган офатдан кўра кўзга кўринмайдигани хатарлироқ.
Ҳа, айтгандай, шу аснода яна бир воқеа ёдимга тушди. Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобида ёзадики, жоҳилият даврида бир қабила хурмо ва ўсимлик мойидан санам ясаб олиб, унга узоқ вақт сиғиниб юради. Қаттиқ очарчилик келганда эса улар ўз санамини еб қўйган экан...
Эшқобил ШУКУР,
"Тафаккур" журнали, 2026 йил, 2-сон.
Биласизми?
Ҳикмат
Ҳикмат
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қомус
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қомус
//
Изоҳ йўқ