Навоий вилоятидаги исломият даврининг Марказий Осиёда сақланиб қолган қадимий саждагоҳи – Деггарон масжиди


Сақлаш
17:06 / 12.06.2026 0 95

Навоий вилояти ҳудудида жойлашган қадимги Ҳазора қишлоғидаги меъморий ёдгорлик – Деггарон масжиди ВИИ–ИХ асрларда қурилган бино ўрнига ХI асрда бунёд этилган.

 

Бу Навоий вилоятида топилган масжидлардан энг қадимгиси. Кейинчалик, масжид, сопол қозон ясовчилар маҳалласи гузарида жойлашгани учун «Деггарон масжиди» деб номланган. Ўрта асрларда Ҳазора ўртача шаҳар сифатида машҳур эди. Ёнида эса бир канал қазилгани эски араб манбаларида зикр этилган. Шаҳар Бухоро воҳасининг «Улкан чўл» билан чегарасида қўриқлаш функцияларини бажарган ва «Кампир дувол» деб аталмиш эски фортификация тизимига кирган.

 

 

Масжиднинг ташқи кўриниши куб шаклида, усти гумбазлар билан ёпилган, хона ичида пишиқ ғиштдан тўрт ғўла (устун) ишланган. Қолган девори хом ғиштдан тикланиб, юзаси пишиқ ғишт билан қопланган. Тўрт рукн – устун (диаметри 128 см) хонақоҳ ичини деворсиз тўққиз қисмга ажратган. Марказий қисми нисбатан йирикроқ гумбаз билан ёпилган. Бошқа қисмларга – бир томонидан деворга, қарши томонидан устунга таянтириб, яна саккизта кичик гумбаз ишланган. ХХ асрда масжиднинг жанубий ва шарқий деворларига тақаб синчкор айвон қурилган. Айвон устунида бинонинг 1910 йили қайта қурилгани қайд этилган. Кейинчалик айвонлари вайрон бўлган.

 

Деггарон масжиди – исломият даврининг Марказий Осиёда сақланиб қолган қадимий саждагоҳи сифатида меъморий ўзига хослиги ва содда салобати билан диққатга сазовор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 86
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 97
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 80
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 101
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 99
Ҳадаҳа



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17090
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7090
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6849
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6122
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5679
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5530
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5167
Ўзбекистон тарихи

//