Игнани қаердан излайсиз?


Сақлаш
11:06 / 12.06.2026 0 150

Бир куни кечқурун қишлоқ аҳли Робия момонинг кулбаси олдидаги йўлакда ниманидир излаб юрганини кўриб қолишди. Камбағал, қари аёл... Одамлар унинг атрофига йиғилишиб:

 

– Нимани излаяпсиз? – деб сўрашди.

 

Момо жавоб берди:

 

– Игнамни йўқотиб қўйдим.

 

Шундан кейин ҳамма унга ёрдам беришга тушди. Игнани излай бошлашди.

 

Бироздан сўнг кимдир ўйланиб қолди ва сўради:

 

– Робия момо, кўча жуда катта, игна эса жуда кичик. Қоронғу ҳам тушиб қоляпти. Аниқроқ айтолмайсизми, игна қаерга тушган эди?

 

Момо хотиржамлик билан жавоб берди:

 

– Игна уйнинг ичида тушиб қолган.

 

Одамлар ҳайратдан ёқа ушлашди.

 

– Нима, ақлингизни йўқотдингизми? Игна уйда тушган бўлса, нега уни кўчадан излаяпсиз?

 

Робия момо деди:

 

– Чунки бу ер ёруғ, уйнинг ичи эса қоронғу.

 

Шунда кимдир яна сўради:

 

– Бу ер ёруғ бўлса ҳам, игна бошқа жойда тушган бўлса, уни бу ердан қандай топиш мумкин? Тўғриси, уйга чироқ олиб кириб, ўша ердан қидириш керак.

 

Момо кулиб юборди ва деди:

 

– Майда нарсаларга келганда нақадар ақлли экансизлар. Аммо ўз ички ҳаётингиз ҳақида гап кетганда, ҳамон ташқаридан қидирасизлар. Мен эса биламанки, сиз излаётган нарса ичингизда. Ақлингизни ишлатинг. Бахт ва саодатни ташқаридан қидирманг. Ахир уни ўша ерда йўқотмагансиз-ку?

 

Одамлар ҳайрат ичида қотиб қолишди. Момо эса кулбасига кириб кетди.

 

Сиз яхлитликни излайсиз, онглиликни излайсиз, аммо буларнинг барчаси мавжуд бўлган ягона жойни эътиборсиз қолдирасиз. У жой – ўзингизнинг ички оламингиздир.

 

Шунинг учун бориш керак бўлган ягона манзил ҳам айнан ўша ердир. Инсон ўзини англаш чуқурликлари сари йўл олиши, мен кимман? деган саволга жавоб топиши, бу ҳаётда ўзлигининг моҳиятини кашф этиши лозим.

 

Сарвар РАҲИМИЙ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 86
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 97
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 80
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 101
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 99
Ҳадаҳа



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17091
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7090
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6849
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6122
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5679
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5530
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5167
Ўзбекистон тарихи

//