Ота-онаси ҳар ёзда ўғлини бувисиникига олиб боришарди. Бола анча улғайгач, бир куни уларга деди:
– Мен энди катта бўлдим. Нега менга ҳали ҳам кичик боладек қарайсизлар? Бувимникига ўзим ҳам бора оламан!
Бироз тортишувдан кейин ота-онаси рози бўлишди.
Мана, вокзалда туришибди. Ота-онаси уни кузатиб қўймоқда, охирги маслаҳатларини бермоқда. Аммо ўғил эса қайта-қайта:
– Биламан, биламан, бу гапларни юз марта айтгансизлар! – деб жавоб қайтарарди.
Шунда отаси унга қараб деди:
– Ўғлим, йўлда ўзингни ёмон ҳис қилиб қолсанг ёки қўрқиб кетсанг, мана буни ол, – деди-да, чўнтагига бир нарсани солиб қўйди.
Поезд йўлга тушди.
Бола вагонда ўтириб, деразадан ташқарига тикилиб кетарди. Атрофида эса бегона одамлар: кимдир кириб келади, кимдир чиқиб кетади, кимдир туртиб ўтади. Проводник унга танбеҳ берди, яна бир йўловчи ҳам норози бўлиб қараб қўйди.
Аста-секин боланинг кўнгли ғаш тортди. Юраги сиқила бошлади. Ҳар дақиқа ўзини ёлғиз ва ночор ҳис қилаётган эди. Ниҳоят, қўрқув унинг қалбини қамраб олди.
У бурчакка қисилиб ўтирди. Кўзларига ёш келди. Шунда отаси чўнтагига солиб қўйган нарса ёдига тушди. Титроқ қўллари билан қоғозчани чиқариб, очди. Унда шундай ёзилган эди:
“Ўғлим, мен охирги вагондаман...”
Ҳаётда фарзандларимизни мустақил қўйиб юборишни, уларга ишонишни билишимиз керак. Аммо улар учун ҳар доим “охирги вагонда” бўлишимиз, яъни зарур пайтда суяна оладиган таянч бўлиб қолишимиз лозим.
Сарвар РАҲИМИЙ таржимаси.
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қомус
Қомус
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қомус
//
Изоҳ йўқ