Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгаши ташкил этилади

Сақлаш
18:27 / 16.10.2026 94 0

Ўзбекистонда Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгаши ташкил этилади. Кенгашга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилик қилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда эълон қилди.

 

Таъкидланишича, энергетика лойиҳалари катта сармоя ва мураккаб инфратузилмани талаб қилади. Ер ажратиш, тармоққа уланиш ёки техник шарт олишдаги биргина кечикиш ҳам бутун лойиҳага таъсир қилади.

 

“ACWA”, “Vision Invest”, “DataVolt”, “Voltalia” ва “EDF” каби компаниялар бу масалаларни доимий мулоқот орқали ҳал қилишни таклиф этди.

 

Буни ҳисобга олиб, Президент Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгашини ташкил этишга қарор қилганини таъкидлади. Кенгашга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилик қилади.

 

Кенгаш ер ажратишдан объект ишга тушгунига қадар сармоядорлар дуч келадиган масалаларга тезкор ечим топиш билан шуғулланади.

 

Мажлисда Президент 2027 йилда суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасини республика бўйлаб хусусий секторга бериш мақсад қилинганини ҳам маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//