Сиёсат
Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ўтган йилларда энергетика лойиҳаларини тайёрлаш ва инвесторлар билан ишлаш бўйича катта тажриба тўпланганини қайд этди. Энди ҳамкорликнинг янги босқичига ўтилади: ҳар бир инвестиция янги қувват яратиш билан бирга таъминот ишончлилигини ошириши ва йўқотишларни камайтириши керак.
2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват яратиш мақсад қилинган. Натижада электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 129 млрд киловатт-соатдан ошади, қайта тикланувчи энергия улуши 54 фоизга етади.
Таъкидланишича, энергия сақлаш лойиҳалари учун қонунчиликда ер ва мол-мулк солиғи бўйича 10 йиллик имтиёзлар белгиланган. Уларни қўллашдаги турлича талқинларга барҳам бериш учун имтиёзлар аккумулятор ёки қуёш панели жойлашган майдон билан бирга зарур подстанция, бошқарув биноси ва ёрдамчи инфратузилмага ҳам тегишли экани Солиқ кодексида аниқ кўрсатилади.
Тақсимлаш тармоқларида хусусий сектор иштироки ҳам кенгайтирилади. Самарқандда бошланган ёндашувни Жиззах ва Тошкент вилоятларида давом эттириш режалаштирилган. Мақсад – электр йўқотишларини камайтириш ва истеъмолчиларга хизмат сифатини яхшилаш.
“Энг арзон энергия – тежалган энергия”, деди Президент. Ижтимоий соҳа объектлари ва сув хўжалигидаги насос станцияларини энергия тежамкор технологиялар асосида модернизация қилишга хусусий сармоя жалб этилади. Инвесторлар тежалган энергия ва карбон кредитлар ҳисобидан даромад олиши мумкин бўлади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ