Тадбиркор аёллар учун ўқув семинари ташкил этилди

Сақлаш
17:36 / 16.10.2026 79 0

15-16 октябрь кунлари HAMROH компанияси БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фаолият юритувчи тадбиркор аёллар учун икки кунлик ўқув сафари ўтказди. Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури (WESP) доирасидаги ушбу ўқув жараёнлари амалий тренинглар, экспертлар билан муҳокамаларни ўз ичига олади.

 

WESP HAMROH компанияси ташаббуси билан йўлга қўйилган бўлиб, БМТ Тараққиёт Дастури томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида амалга оширилади.

 

 

Тадбирда сўзга чиққан масъулларнинг қайд этишича, мазкур лойиҳа бошланганидан бери 2000 нафардан ортиқ тадбиркор аёллар ўқитилди. Таъкидлаш лозимки, уларнинг бизнеси кўлами кенгайиши нафақат ўзига фойда, балки жамиятдаги бошқа аёлларни ҳам иш ўринлари билан таъминлаши билан аҳамиятлидир.

 

Семинар давомида IT воситаларидан фойдаланиш, бюджетни режалаштириш, харажатларни мақбуллаштириш ва даромад манбаларини диверсификация қилиш масалалари кўриб чиқилди.

 

 

Интерактив кўринишда ўтган мазкур тадбирда хотин-қизлар амалиётда ўзлари дуч келаётган муаммолар (молиявий, инсон капиталига оид, шароит билан боғлиқ тўсиқлар) ҳақида савол бериб, экспертлардан жавоблар олишди.

 

Маълумот учун, ушбу ташаббус тадбиркор аёллар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва амалий билимларни ўрганишга кўмаклашади. Бу орқали улар кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, бошқарув амалиётини такомиллаштириш ва барқарор бизнесни ривожлантириш бўйича билимларини

мустаҳкамлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//