Жамият
16−18-октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари +22…+27 даража, шимолий ҳудудларда 17−18-октябрда кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +18…+23 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда 16-октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 17−18-октябрда айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +12…+14 даража атрофида, кундуз кунлари 16-октябрда +24…+26 даража, 17−18-октябрда +22…+24 даража бўлади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ