Жамият
50–100 нафар қурилиш соҳаси мутахассисини Хорватияга ишга юбориш бўйича пилот лойиҳа ташкил этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, 15 октябрь куни Хорватиянинг Загреб шаҳрида Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ушбу мамлакат Меҳнат, пенсия тизими, оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги давлат котиби Иван Видиш ҳамда Бандлик хизмати директори Анте Лончар билан музокаралар ўтказган.
Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини Хорватияда давлатлараро (G2G) механизм асосида қонуний ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишга жойлаштириш тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган. Дастлаб қурилиш соҳасида 50–100 нафар мутахассисни қамраб оладиган пилот танлов ўтказиш, номзодларни хорватиялик иш берувчилар талаблари асосида касб ва тилга тайёрлаш таклиф этилган.
Шунингдек, Хорватияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга жойида ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу мамлакатда Миграция агентлиги ваколатхонасини очиш имконияти кўриб чиқилган.
Хорватия томони Ўзбекистон билан қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни келгусида муҳандислик, тиббиёт ва ижтимоий парвариш йўналишларига ҳам кенгайтиришга қизиқиш билдирган. Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида меҳнат бозори соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишув имзоланган.
Миграция агентлиги маълумотига кўра, Хорватия шу вақтгача бундай ҳужжатни фақат Филиппин билан имзолаган. Ўзбекистон мазкур форматда ҳамкорликни йўлга қўйган иккинчи давлат бўлди.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
78408
Жамият
57080
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ