Сиёсат
Жумабоев Акмал Мурадович Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Акмал Жумабоев 1987 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтини, 2013 йилда эса мазкур институт магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида ёшлар ташкилотлари ва давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган.
2021 йилдан шу кунга қадар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Аллабергенова мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун, Нилуфар Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Нилуфар Аллабергенова 2019 йилдан ҳоким этиб тайинлангунча Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ