Жамият
Сергели туманининг Қумариқ маҳалласидаги 17 минг метр квадрат майдонда фавворали сунъий кўл қуриш бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бу пойтахтнинг барча туманларида 12 та сунъий сув ҳавзасини ташкил этиш лойиҳасининг бир қисми экани айтилмоқда.
“Сув ҳавзаси чангни камайтириш, ҳавони намлантириш ва атроф-муҳитда янада қулай микроиқлимни шакллантиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Бу ерда аҳоли дам олиши, сайр қилиши ва спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Кўл атрофидаги 5 гектар майдонда сайр, югуриш ва велосипед йўлакчалари, болалар майдончалари, ўриндиқлар ва барбекю зоналари барпо этилади. Ҳозирда конструкцияни арматуралаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, кўлни сақлаб турувчи ҳимоя деворни шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.
Геология хулосалари ҳудуд сунъий кўл барпо этиш талабларига мувофиқ келишини тасдиқлаган. Ноябрга қадар кўл атрофида узунлиги қарийб 800 метр бўлган девор қуришни якунлаш ва бўлажак кўл ўзанидан тупроқни олиб чиқиш режалаштирилган, дея хабар берди қурилиш ишлари раҳбари Ахтам Ҳамроев.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, ҳозирга қадар асосий ишларнинг 30 фоиздан ортиғи бажарилган. Уларни йил охиригача якунлаш режалаштирилмоқда.
Лойиҳачи Муҳиддин Холиқовнинг таъкидлашича, ҳудудда каналлар ва сув оқимлари бўлмагани сабабли, сунъий кўлни тўлдириш учун сув ерости қудуқларидан олинади. “Сув 30 метр чуқурликдан тортиб олиниб, кўлни тўлдиради. Автоматик датчиклар сув сатҳининг пасайиши ва кўтарилишини кузатиб боради”, деди у.
Лойиҳада қуёш панеллари, сувни филтрлаш ва озонлаш тизимларини ўрнатиш кўзда тутилган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ