Яшнобод, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Сақлаш
15:37 / 15.10.2026 83 0

Тошкентнинг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Абдулазиз Ахатович Абдулхаков Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида ҳокимлик тизимида қурилиш, архитектура ва коммунал хўжалик соҳаларида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган.

 

2025 йилдан буён Тошкентдаги UET Construction МЧЖда ижтимоий объектларни қуриш департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

 

Лазизбек Пўлатович Темиров Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

 

У 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган. 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавриат, 2021 йилда эса магистратурасини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган.

 

Тайинловга қадар, 2024 йилдан буён Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Иногамов Ҳаёт Илясович Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

 

Ҳаёт Иногамов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини, 2008 йилда эса мазкур институт магистратурасини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолияти давомида транспорт ва йўл инфратузилмаси ҳамда давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда фаолият юритган. 2020 йилдан Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//