Ўзбекистонда эрта никоҳ учун жазо кучайтирилди

Сақлаш
13:23 / 15.10.2026 83 0

Ўзбекистонда никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Президент имзолаган қонунда белгиланган.

 

Қайд этилишича, энди никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш энди базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (аввал — 5 бараваридан 10 бараваригача).

 

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга бериш ёки уйлантириш учун БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима белгиланди (аввал — 7 бараваридан 15 бараваригача).

 

Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш учун жарима БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача оширилди (аввал — 15 бараваридан 30 бараваригача).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//