Бош консулхона Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

Сақлаш
12:27 / 15.10.2026 74 0

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиянинг Истанбул, Ялова ва Кожаэли вилоятларида яшаётган ҳамда вақтинча бўлиб турган ўзбекистонликларни об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан огоҳлантирди.

 

Маълумотларга кўра, кучли ёмғир, шамол ва ноқулай об-ҳаво шароитлари сув тошқинлари, йўлларда ҳаракатланишнинг қийинлашиши ҳамда бошқа фавқулодда ҳолатлар хавфини келтириб чиқариши мумкин.

 

Шу муносабат билан фуқароларга зарурат бўлмаса, узоқ масофаларга сафар қилмаслик, кучли ёғингарчилик вақтида сув тўпланиши мумкин бўлган пастқам ҳудудлар, ерости йўллари ва туннеллардан узоқроқ бўлиш тавсия этилди.

 

Шунингдек, денгиз соҳиллари, дарахтлар, электр узатиш тармоқлари ва мустаҳкам ўрнатилмаган конструксиялар яқинида эҳтиёткор бўлиш, автомобиль бошқаришда тезликни камайтириш ва хавфсиз масофани сақлаш сўралди.

 

Бош консулхона фуқароларни Туркиянинг ваколатли идоралари томонидан эълон қилинаётган расмий огоҳлантириш ва тавсияларга амал қилишга, ўз хавфсизлиги ҳамда яқинлари саломатлигига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//