Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда

Сақлаш
16:14 / 14.10.2026 85 0

Миграция агентлиги Туркиянинг йирик қурилиш компанияси лойиҳаларида жами 124 та бўш иш ўрни учун фуқароларни ишга таклиф этади. Бу ҳақда “Хорижда иш” телеграм каналида маълум қилинди.

 

Иш вақти кунига 10 соат, ҳафтасига 6 кунни ташкил қилади. Шартнома муддати 1 йил, кейинчалик 2–3 йилгача узайтирилиши мумкин, синов муддати эса 2 ой.

 

Белгиланган вақтдан ташқари меҳнат учун алоҳида қўшимча ҳақ тўланади.

 

Аризалар 2026 йил 16 октябрга қадар қабул қилинади.

 

Ваканциялар қуйидагича тақсимланган:

 

Экскаватор оператори (25 нафар) — ₺47 500

Ғалтак (каток) оператори (20 нафар) — ₺43 000

Юклагич (лодер) оператори (10 нафар) — ₺47 000

 Сантехник (10 нафар) — ₺47 500

 Таъмирловчи уста / механик (5 нафар) — ₺47 500

 Автоэлектрик (5 нафар) — ₺48 500

 Шина устаси / вулканизатор (6 нафар) — ₺38 500

 Пайвандчи (5 нафар) — ₺47 500

 Оддий ишчи (30 нафар) — ₺37 500

 Майдон (дала) таржимони (туркча-ўзбекча, 8 нафар) — ₺55 000

 

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

 

– 18–45 ёшдаги эркаклар;

– Камида умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;

– Ўз соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси;

– Камида ўрта даражада турк тилини билиш;

– Соғлом, меҳнаткаш ва зарарли одатлардан (спиртли ичимлик) холи бўлиши.

 

Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплайди:

 

– Ўзбекистон – Туркия йўналишидаги транспорт (авиачипта) харажатлари;

– Аеропортдан етиб бориш ва иш жойидаги маҳаллий транспорт (автобус);

– Туркияда ишлаш учун рухсатномани расмийлаштириш харажатлари;

– Яшаш жойи (ётоқхона) ва бепул овқатланиш;

– Тиббий суғурта ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси (СГК);

– Иш жараёнидаги бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш харажатлари;

– Солиқ тўловлари.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//